Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Сиёсат 05/02/2026

Президент администрацияси коммуникациялар департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Акромжон Муроджон ўғли Фозилов Президент администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди, деб хабар берди давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов.

У тайинловга қадар Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди васийлик кенгаши раиси лавозимида фаолият юритган.

Акромжон Фозилов Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган (2014–2019), шунингдек, «Global Studies бўйича Erasmus Mundus халқаро магистрлик курси — EMGS» дастури битирувчиси ҳисобланади. Ушбу дастур доирасида Вена университети (Австрия, 2019–2020) ва Гент университетида (Бельгия, 2020–2021) таҳсил олган.

2021 йилдан 2022 йилгача Европа–Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлик ассоциациясининг (EUROUZ) Тошкентдаги лойиҳа офиси раҳбари вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаган.