Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензинини максимал нархини ўрнатди

Рақобат ва истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш қўмитаси Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржасида Аи-80 маркали бензиннинг максимал нархини ўрнатди. Бунга кўра, 12 ноябрдан бошлаб, биржада сотувчидан сотиб олинган бензинга 5% дан юқори нарх қўймаслик ва ҳар бир харидорга 4 т дан юқори бўлмаган миқдорда сотиш талаби қўйилган.

Мисол учун, Бухоро бензин нефтни қайта ишлаш заводи томонидан ишлаб чиқилган 1 т учун Аи-80 бензинининг нархи 8.931.005 бўлган бўлса, юқоридаги чекловлардан сўнг максимал нархи 9.377.555 сўм бўлиши керак.

12 ноябрь якунларига кўра, биржадаги Аи-80 бензин савдоларида нархлар 10.5-10.6 млн гача (1 т учун) чиқиб кетган.