Тезкор Afrosiyob поезди йўлида бетон қолдириб кетилганлиги сабабли кескин тормозлашга мажбур бўлди

2025 йил 14 январь куни соат 23:15 да Самарқанд вилояти ҳудудида, Зиёвуддин ва Навоий станциялари орасида жойлашган темир йўлнинг 3872-километрида юқори тезликда ҳаракатланадиган Afrosiyob №772 “Тошкент – Бухоро” йўналишидаги поезд билан боғлиқ ҳодиса юз берди, деб хабар қилди “Ўзбекистон темир йўллари” матбуот хизмати.

Поезд йўлига номаълум шахслар бетон устунем ташлаб кетгани сабабли поезднинг фавқулодда тормозланиши талаб қилинди.

“Машинистларнинг профессионал ҳаракатлари туфайли жиддий оқибатларнинг олди олинди ва йўловчилар хавф остида қолмади”, — дейилади хабарда.

Тўхташдан сўнг поезд техник гуруҳ томонидан тезкор текширувдан ўтказилди. “Баъзи бир зарарларга қарамай, таркиб кейинги ҳаракат учун хавфсиз деб топилиб, ўз маршрутини давом эттирди”, — дейилади хабарда. Поезд Бухоро вокзалига соат 01:27 да етиб келди, яъни 1 соат 24 дақиқа кечикиш билан.

Ҳодиса жойига Зиёвуддин темир йўл масофаси мутахассислари, Бухоро минтақавий бўлими ва транспорт хавфсизлигини таъминлаш хизмати ходимлари етиб келишди. Ҳодиса сабаб ва шароитлари юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Поездда 133 нафар йўловчи бўлганини маълум қилинди.