Англия премьер лигасининг 25-турида Манчестер Сити ўз уйида Ньюкаслни қабул қилди ва йирик, 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов учун Манчестер Сити сафидаги илк тўлиқ ўйини бўлди.
Goal.com сайтида ўйиндан сўнг ўйинчиларга бериладиган рейтингга кўра, Абдуқодир Ҳусанов 10 баллик рейтингда 7 олган (яхши натижа).

Абдуқодир Ҳусановнинг Манчестер Ситидаги тўлиқ статистикаси билан ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Ушбу ғалабадан сўнг, Манчестер Сити Англий премьер лигасининг жадвалида тўртинчи ўринга (Чемпионлар лигасига йўлланма берувчи) кўтарилиб олди.