
Жуда йирик миқдорда ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилишда айбланиб қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Интерпол линияси бўйича Москванинг Внуково аэропортида қўлга олиниб, ватанига экстрадиция қилинди, дея хабар берди Россия ИИВ матбуот хизмати 15 май куни.
Хабар қилинишича, компанияни бошқарган эркак пахта етиштириш учун олинган қарийб 9 миллион долларлик банк кредитини қайтармаган.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишдан 20 миллион доллар атрофида фойда кўриб, у қарз маблағларини қайтариш бўйича мажбуриятларини бажармаган ва хорижга қочиб кетган, дейилади хабарда.
Ўзбекистон Интерполи миллий бюросидан айбланувчининг Россияга келиши мумкинлиги ҳақида маълумот келиб тушганидан сўнг, у самолёт қўнганидан сўнг дарҳол Внуково аэропортида қўлга олинди. Ўша куни уни Ўзбекистонга жўнатишди, у ерда аэропортда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинди.