Тошкент шаҳрида деярли 44 минг АҚШ доллари қийматида сохта дорилар сотувига чек қўйилди

Бош прокуратура қошидаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармасининг хабарига кўра, Тошкент шаҳрида «Хитофер-S» дорисининг сохта сертификати билан 4.000 та қути сотган 2 шахс ушланди. Ашёвий далил сифатида олинган дориларнинг қиймати 43.700 АҚШ долларига тенг.

Экспертиза натижаларига кўра, сотилган дорилар сохталиги аниқланган ва жиноят кодексининг 186-3 бандига асосан жиноий иш қўзғатилган. Терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.