Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Жамият 21/03/2026

Наврўз ва Рамазон ҳайити арафасида 392 киши афв этилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз ва Рамазон ҳайити байрамлари арафасида қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 392 нафар маҳкумни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади, деб хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Умумий сондан 223 киши асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 82 киши жазони ўташдан шартли равишда муддатидан илгари озод қилинди, 34 кишининг озодликдан маҳрум қилиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Яна 53 кишига тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазо муддатлари қисқартирилди.

Афв этилганлар орасида 3 нафар чет эл фуқароси, 26 нафар аёл, 60 ёшдан ошган 14 нафар эркак, 166 нафар ёшлар ҳамда тақиқланган ташкилотлар фаолиятида иштирок этган 24 нафар шахс бор.

Масъул вазирлик ва идораларга афв этилган шахсларни оиласи ва яқинлари бағрига қайтариш, ижтимоий ҳаётга мослашиш, фойдали меҳнат билан шуғулланиш, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин эгаллашларига кўмаклашиш бўйича топшириқлар берилди.