Тошкент шаҳрида ҳаво ифлосланиш даражасини кузатувчи 3 та мониторинг қурилмалари ўрнатилди. Ушбу лойиҳа Zamin фонди, Экология вазирлиги ва Ўзгидромет ҳамкорлигида амалга оширилди.
Zamin фонди матбуот хизматининг хабарига кўра, лойиҳа давомида бугунга қадар 19 та шундай мониторинг тизимлари monitoring.meteo.uz маълумотлар базасига уланган ва улардан 6 таси Тошкентда жойлашган.
Юқоридаги ҳавола орқали барча ҳаво ифлосланиш даражасини аниқловчи мониторинг тизимларининг (бинафша рангида) жойлашуви кўрсатилган. Сўнгги 3 та тизим тўқ яшил ранги билан белгиланган. Жойлашуви бўйича, бири “Уч қаҳрамон” пости, иккинчиси “Зенит” заводи ва учинчиси “Янги Ўзбекистон” боғи томонларда ўрнатилган.
Zamin фондида, ушбу мониторинг тизимлари фақатгина сенсор ёки датчиклар эмас, балки ҳаво ифлосланиш даражасини кузатиш учун мўлжалланган тўлиқ лаборатория эканлигига алоҳида эътибор қаратилган.
Ушбу станциялар Horiba (Япония/Германия) компаниясининг маҳсулоти ва дунё миқёсида катта нуфузга эга.