
2025 йил 3 ноябрдан Ўзбекистон бўйича об-ҳаво кескин ўзгариши кутилмоқда, дея огоҳлантирди Ўзгидромет.
Бу куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 4−6 ноябрда эса республиканинг бутун ҳудудига совуқ ва нисбатан нам ҳаво массаси кириб келади.
3−5 ноябрь кунлари баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғолди ва тоғли ҳудудларда у қорга айланиши мумкин.
4−6 ноябрь кунлари ҳаво ҳарорати кечаси аста-секин 0…+3 даражагача пасаяди, баъзи жойларда совуқ тушиши мумкин, кундузи эса +8…+13 даражагача бўлади.

