
2026 йил 10 март куни эрталабгача АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлари бошланганидан сўнг жами 25 047 нафар фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди. Бир сутка давомида 3335 киши олиб келинди.
Идора маълумотларига кўра, Саудия Арабистонидан тўғридан-тўғри авиарейслар орқали 21 017 киши, Бирлашган Араб Амирликларидан эса 3 555 киши келтирилган.
Бундан ташқари, учинчи давлатлар орқали Қатардан 394 киши, Эрондан 47 киши, Баҳрайндан 27 киши ва Умондан 7 кишини олиб чиқиш ташкил этилди.
Парвозлар ҳам Ўзбекистон, ҳам хорижий авиакомпаниялар томонидан амалга оширилмоқда. Транспорт вазирлиги яқинда репатриация қилинганларнинг аксариятини туристлар ташкил этишини маълум қилган эди.
Уруш бошланган 28 февралдан буён Баҳрайн, Қувайт, Сурия, Ироқ, Эрон, Қатар ва Исроил узра ҳаво ҳудуди ёпиқлигича қолмоқда.