Ўзбекистонда 2025 йилда инфляция 7,3 фоизни ташкил этди

Миллий статистика қўмитаси хабарига кўра, 2025 йил якунлари бўйича Ўзбекистонда инфляция даражаси 7,3 фоизни ташкил этди. Бу 2024 йилдаги кўрсаткичдан (9,8 фоиз) пастроқ бўлиб, охирги 9 йилдаги энг паст кўрсаткич (2023 йилда 8,8 фоиз бўлган).

2025 йил декабрь ойида инфляция 0,9 фоизни ташкил этди (ноябрда — 0,7 фоиз, 2024 йил декабрида — 1 фоиз). Ўтган йилда ўртача ойлик инфляция 0,6 фоизни ташкил этиб, 2024 йилдаги кўрсаткичдан (0,8 фоиз) пасайди.

Мева-сабзавот маҳсулотлари нархлари ўзгаришини ҳисобга олмаганда, йиллик инфляция 7,9 фоизни (2024 йилда — 12 фоиз), декабрь ойида эса 0,4 фоизни (2024 йил декабрида — 0,7 фоиз) ташкил этди.

Озиқ-овқат маҳсулотлари йил давомида ўртача 5,5 фоизга (2,4 фоиз) қимматлашди, декабрда — 1,5 фоизга (2024 йил декабрида — 1,8 фоиз). Ноозиқ-овқат товарлари нархи йил давомида 5,1 фоизга (2024 йилда — 7,7 фоиз), бир ойда эса 0,3 фоизга (0,4 фоиз) ошди. Хизматлар йил давомида 13,9 фоизга қимматлашди (2024 йилда — 26,7 фоиз), декабрь ойида — 0,7 фоиз (2024 йил декабридаги каби).

Озиқ-овқат маҳсулотлари

Асосий озиқ-овқат маҳсулотлари орасида декабрь ойида қуйидаги товарлар нархида ўсиш қайд этилди: тухум — 3,4 фоизга (йил давомида — минус 14,5 фоиз), олий навли ундан ёпилган нон — 0,5 фоизга (+1,6 фоиз), сут — 0,4 фоизга (+5,7 фоиз), пахта мойи — 0,4 фоизга (+17,7 фоиз), ун — 0,3 фоизга (-4,7 фоиз), суяксиз мол гўшти — 0,5 фоизга (+25 фоиз), суякли мол гўшти — 0,5 фоизга (+23,9 фоиз), қўй гўшти — 0,5 фоизга (+26,8 фоиз), парранда гўшти — 0,2−0,6 фоизга (+3,7 фоиздан +4,2 фоизгача).

2025 йил декабрь ойида ҳам импорт, ҳам маҳаллий мол гўшти нархларида бироз тебранишлар кузатилди, 1 кг гўштнинг ўртача нархи 500−1000 сўмга ошди.

Бир ой давомида гуруч — 1,8 фоизга (-16,6 фоиз йил давомида), шакар — 2,3 фоизга (-4,8 фоиз), кунгабоқар мойи — 0,5 фоизга (+12,7 фоиз) арзонлашгани қайд этилди.

Ой давомида энг сезиларли даражада бақлажон — 55,9 фоизга (+8 фоиз), бодринг — 55,7 фоизга (+16 фоиз), помидор — 25,1 фоизга (+2,6 фоиз), булғор қалампири — 22,9 фоизга (-14,9 фоиз), карам — 22,8 фоизга (+31,8 фоиз) қимматлашди. Сабзи — 7,5 фоизга (+10,8 фоиз) ва цитрус мевалар — 2,4 фоизга (+33,6 фоиз) арзонлашган.

Коммунал хизматлар

2025 йил декабрь ойидан айрим ҳудудларда маиший чиқиндиларни олиб чиқиш хизматлари учун тарифлар оширилди. Республика бўйича ўртача ҳисобда ушбу турдаги хизматлар бир ойда 3 фоизга қимматлашди. Бошқа коммунал хизматлар тарифлари ой давомида ўзгаришсиз қолди.

Умуман олганда, ўтган йил давомида нархлар ва тарифларнинг ўртача даражаси 17,1 фоизга ошди, шу жумладан, тармоқ гази 39,2 фоизга, совуқ сув таъминоти ва канализация — 35,1 фоизга, чиқиндиларни олиб чиқиш — 32,5 фоизга, суюлтирилган газ — 25 фоизга, электр энергияси — 18,8 фоизга, иссиқ сув таъминоти ва иситиш — мос равишда 11,9 фоиз ва 11,5 фоизга қимматлашди. Турар жойларни сақлаш ва таъмирлаш учун материаллар йил давомида 5,4 фоизга қимматлашди.

Соғлиқни сақлаш

Декабрь ойида соғлиқни сақлаш соҳасида нархлар даражаси сезиларли даражада ўзгармади. Дори воситалари бир ойда 0,2 фоизга (+4,6 фоиз йил давомида), стационар ва амбулатор даволаниш хизматлари — 0,2 фоизга (мос равишда +7,6 фоиз ва +6,3 фоиз), соғлиқни сақлашдаги бошқа хизматлар — 0,1 фоизга (+10 фоиз) қимматлашди.

Транспорт

Бензин нархининг ўсиши декабрь ойида 2,4 фоизни ташкил этди (йил давомида +11,9 фоиз). Аи-80 бензини сотуви тўхтатилиши билан Аи-92 дан фойдаланиш улуши 78 фоизгача ошди (ноябрда — 57 фоиз). Статистика қўмитаси жами 600 та бензин сотиш объектидаги нархларни ўрганмоқда.

Пропан нархи декабрь ойида 1,3 фоизга ошди (йил давомида -10,5 фоиз). Метан нархи ой давомида ўзгармади, йил давомида эса 29,9 фоизга ошди.

Транспорт хизматларидан декабрь ойида шаҳар атрофига қатновчи поездларда йўл ҳақи 5,9 фоизга (+10,1 фоиз йил давомида), шаҳар автобусларида — 3,2 фоизга (+21,1 фоиз), ички ва халқаро рейслар чипталари — 2 фоизга (+21,7 фоиз) ошди.

Тайёр таомларни етказиб бериш хизматлари декабрь ойида 1 фоизга (+6,3 фоиз) қимматлашди.

Бошқа тоифалар

2025 йилнинг сўнгги ойида мобил алоқа хизматлари ўртача 4,9 фоизга (+15,1 фоиз йил давомида) қимматлашди.

Репетиторлик хизматлари бир ойда 0,8 фоизга (+6,6 фоиз), тил курсларида ўқиш — 0,3 фоизга (+6,6 фоиз) ошди.

Умумий овқатланиш соҳасидаги хизматлар декабрь ойида 0,2−0,6 фоизга қимматлашди.

Банк муассасалари хизматлари учун тўлов миқдори декабрь ойида 3,3 фоизга (+6,9 фоиз йил давомида), пул ўтказмалари учун — 0,9 фоизга (-6,1 фоиз) ошди.

Вилоятлар бўйича инфляция