Президент 2025 йилни – “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилишни таклиф қилди

2024 йил 20 ноябрда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг йиғилишида Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 2025 йилни – “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб номлаш таклифини киритди.

Табиат ва атроф-муҳитни ўзгариши фақатгина Ўзбекистонда эмас, бутун ер юзида кузатилмоқда. Ҳаво ва сувнинг ифлосланиши, тупроқ эрозияси, чўллашиш ва қазиб олинувчи ёқилғи турларини бошқарувсиз амалга оширилиши, дунё бўйлаб ҳаво ҳароратининг кўтарилиши ва бошқа табиий офатларга сабаб бўлмоқда. Ўзбекистон аҳолисининг таклиф ва истакларини инобатга олган ҳолда, бу масалаларга алоҳида эътибор қаратиш режалаштирилган.

2025 йилда “яшил” технологияларнинг интеграцияси, сувни тежаш, яшил ҳудуд ва майдонларни кенгайтириш, Орол денгизи фалокати асоратларини енгиллаштириш, чиқинди масалаларини ҳал этиш ва албатта, аҳолининг соғлиқ-саломатлигига алоҳида эътибор берилиши кераклиги таъкидланган.