
Ўзбекистондаги умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари учун кузги таътил муддатлари тасдиқланди. Амалдаги тартибларга мувофиқ, ўқувчилар 2025 йил 4 ноябрдан бошлаб дам олишлари мумкин.
Таътил 2025 йил 4 ноябрдан старт олиб, 9 ноябрга қадар давом этади. Шундай қилиб, мактаб ўқувчилари бир ҳафта давомида кузги дам олиш кунларидан баҳраманд бўлишади.
Иккинчи чорак дарслари эса 2025 йилнинг 10 ноябрь, душанба кунидан бошланиши белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, ушбу таътил муддатлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланган календарь-тематик режа асосида тасдиқланган тартиб ҳисобланади. Мактаблар маъмурияти ва ўқитувчилардан таътилгача бўлган ўқув жараёнини самарали якунлаш талаб этилади.

