
Ўзбекистонда 2025 йил январь-сентябрь ойларида расман 5895 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди. Бу ҳақда 1 ноябрь куни Сенатнинг ялпи мажлисида Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурҳонов маълум қилди.
Сенаторнинг сўзларига кўра, бу 2024 йилнинг шу даврига нисбатан (6127 та) 232 тага ёки 3,8%га кам.
Жабрланганлар сони 3,5%га — 4759 нафардан 4592 нафаргача камайган. Авариялар натижасида вафот этганлар сони ҳам 4,8%га — 1368 нафардан 1303 нафаргача (-65) камайган.
Пиёдалар иштирокидаги ЙТҲлар сони 5,8%га — 2855 тадан 2689 тагача (умумий сонининг 45,6%) қисқарган.
Бурҳонов, бу натижаларга «ҳайдовчилар ва пиёдалар ўртасида йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш маданиятини ошириш, ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, йўл ҳаракатини ташкил этишни тўлиқ рақамлаштиришга қаратилган ҳуқуқий базани яратиш» орқали эришилганини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилда 9364 та ЙТҲ содир бўлган. Уларда қарийб 9000 киши жабрланган. 2203 киши ҳалок бўлган.

