Манчестер Сити ва Испания терма жамоасининг ярим ҳимоячиси сифатида Англия премьер лигаси (АПЛ), Европа чемпионати ғолиби бўлган Родри 2024 йилнинг “Олтин тўп”ига сазовор бўлди.
1960 йилдан бошлаб Родри “Олтин тўп”ни қўлга киритган биринчи испаниялик футболчи бўлди.
Ундан ташқари, бошқа номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди. Уларнинг рўйхати:
Энг яхши аёл футболчи — Айтана Бонмати («Барселона»);
Энг яхши дарвозабон — Эмилиано Мартинес («Астон Вилла»/Аргентина);
Энг яхши мураббий — Карло Анчелотти («Реал»);
Аёллар футболидаги энг яхши мураббий — Эмма Хайес («Челси»);
Энг яхши жамоа — «Реал Мадрид» (Испания);
Энг яхши аёллар жамоаси — «Барселона» (Испания);
Энг яхши ёш футболчи — Ламин Ямал («Барселона»/Испания);
Энг яхши ҳужумчи — Харри Кейн («Бавария»/Англия) ва Килиан Мбаппе («ПСЖ» ва «Реал»/Франция).