2024 йили Тошкент метросидан фойдаланган йўловчилар сони 57%га ошган

2024 йили Тошкент метрополитени 270.3 миллион йўловчи ташиган. Бу кўрсаткич 2023 йилга нисбатан 57.2% га, яъни 98.3 миллион йўловчига ошганидан далолат беради. Ушбу маълумот президент ҳузуридаги Статистика агентлигининг матбуот хизмати томонидан очиқланган.

Мисол учун, 2022 йили Тошкент метросидан 136.7 миллион йўловчи фойдаланган бўлса, 2021 йили бу кўрсаткич 101.8 миллион, 2020 йилда 38.8 миллионни ташкил қилган.

2024 йил 16 декабрь куни Тошкент метросидан бир кун давомида 1 миллиондан ортиқ йўловчи фойдаланган.