Ўзбекистон республика президенти пресс-хизматининг хабарига кўра, 17 сентябрь куни президент Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё – Германия” 2-саммитида иштирок этади. Тадбир давомида Марказий Осиё давлатлари ва Германия орасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича масалалар кўриб чиқилади.
Шу форматдаги биринчи саммит 2023 йил 29 сентябрда Берлинда бўлиб ўтган.