Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Жамият 06/03/2026

Ўзбекистоннинг 13 нафар фуқароси Эрондан Туркманистон орқали уйига қайтди

Ўзбекистоннинг Ашхободдаги элчихонаси Туркманистон расмийлари билан ҳамкорликда 13 нафар ватандошни Туркманистон-Эрон чегарасидаги «Сарахс» чегара постидан Ўзбекистонга хавфсиз кузатиб қўйди, деб хабар берди «Дунё» АА.

Қайд этилишича, Ўзбекистон дипломатик ваколатхонаси ва Туркманистон ТИВ келаётган ўзбекистонликларнинг виза ва транспорт масалаларини ҳал этиш ҳамда Ватанга қайтариш чораларини кўрмоқда.

2026 йил 2 мартдан бошлаб Туркманистон-Эрон давлат чегарасидаги «Гаудан-Божигирон», «Ортиқ-Лутфобод», «Ақайла-Инчебурун» ва «Олтин Аср-Инчебурун» назорат-ўтказиш пунктлари фуқаролар ва транспорт воситалари ҳаракати учун қайта очилди.

Ўзбекистон элчихонаси ходимлари дипломатик миссия автотранспортида Туркманистон-Эрон чегарасидаги «Гаудан-Божигирон» назорат-ўтказиш пунктида ватандошларни кутиб олмоқдалар.