Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Жамият 12/03/2026

13-14 март кунлари Ўзбекистонда ҳашар ўтказилиши режалаштирилган

2026 йил 13−14 март кунлари (жума ва шанба) Ўзбекистонда умумхалқ ҳашари ўтказилиши белгиланган. Бу ҳақдаги фармойиш март ойи бошида Вазирлар Маҳкамаси томонидан чиқарилган эди, деб хабар берди ЎзА.

Ҳашар анъанага кўра 21 март куни нишонланадиган Наврўз байрами арафасида ўтказилади. Бу йилги ҳашар «Юрт ободлиги маҳалладан бошланади» шиори остида ташкил этилмоқда.

Президентнинг 2026 йил 6 мартдаги қарорига мувофиқ, байрамга тайёргарлик кўриш доирасида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирлари режалаштирилган. Давом этаётган «Яшил макон» умуммиллий дастуридан ташқари, «Мен ҳам дарахт экишни истайман» акциясини ўтказиш ҳам кўзда тутилган.