Тошкентда 11 ёшли қизни ток уриб ҳалок бўлди

2025 йил 23 июнь куни ижтимоий тармоқларда 11 ёшли қизнинг ток уриши оқибатида вафот этгани ҳақида хабар пайдо бўлди. Тошкент шаҳар ИИББ бахтсиз ҳодисани тасдиқлади. У 2025 йил 30 май куни тахминан соат 18:00 да Миробод туманида содир бўлган.

Ҳалок бўлган қизнинг онаси блогер Ислам Капарзонинг видеосида айтишича, ҳаммаси аҳолининг шлагбаум ўрнатмоқчи бўлганидан бошланган. Иш жараёнида очиқ симлар қолиб кетган. Болалар майдончаси ёнида металл нарвон ҳам бўлган. 11 ёшли қиз ўша нарвон орқали дўкон томига чиқиб, у ерда қолиб кетган ўйинчоқни олишга уринган.

«Металл нарвон орқали пастга тушаётганда, у яқинда жойлашган электр симига тегиб, ток уриши оқибатида воқеа жойида вафот этган», — дейилади ИИББ хабарида.

Ҳалок бўлган қизнинг онаси бир ой ўтса ҳам, ким жавобгар деб топилганини билмаслигини айтди. Бундан ташқари, болалар майдончаси яқинида очиқ симлар қолиб кетган. Бу ҳолат аввал ҳам аҳоли орасида муҳокама қилинган, бироқ ечим қабул қилинмаган.

Қизнинг ўлими бўйича Миробод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими Ўзбекистон Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми «а» банди (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш одам ўлимига олиб келиши) бўйича жиноят иши қўзғатди. Тергов давом этмоқда.