Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Жамият 27/03/2026

Ўзбекистон чегарачилари Афғонистондан олиб келинаётган гашиш контрандасига чек қўйди

Ўзбекистон чегарачилари қўшни Афғонистондан йирик миқдордаги гиёҳвандлик моддаларини олиб киришга бўлган уринишнинг олдини олди, деб хабар берди Давлат хавфсизлик хизмати.

Улар давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтаётган — Амударё орқали қайиқда сузиб ўтган Афғонистоннинг Қундуз вилоятида яшовчи 1974 йилда туғилган фуқаросини қўлга олдилар.

Курьернинг ёнида иккита қоп бўлиб, уларнинг ичида соф вазни 10,3 кг дан ортиқ бўлган 10 та ўрамдаги гашиш гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ушбу жиноятга алоқадор бўлган бошқа шахсларни аниқлаш бўйича тезкор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.