10 декабрь – Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси қабул қилинган кун

1992 йил 10 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган. Мутал Бурхонов мусиқаси, Абдулла Орипов шеъри.

Давлат мадҳияси қонунининг тўлиқ матни бу ерда келтирилган.

Серқуёш, ҳур ўлкам, элга бахт, нажот,
Сен ўзинг дўстларга йўлдош, меҳрибон!
Яшнагай то абад илму фан, ижод,
Шуҳратинг порласин токи бор жаҳон!
Олтин бу водийлар — жон Ўзбекистон,
Аждодлар мардона руҳи сенга ёр!
Улуғ халқ қудрати жўш урган замон,
Оламни маҳлиё айлаган диёр!
Бағри кенг ўзбекнинг ўчмас иймони,
Эркин, ёш авлодлар сенга зўр қанот!
Истиқлол машъали, тинчлик посбони,
Ҳақсевар, она юрт, мангу бўл обод!
Олтин бу водийлар — жон Ўзбекистон,
Аждодлар мардона руҳи сенга ёр!
Улуғ халқ қудрати жўш урган замон,
Оламни маҳлиё айлаган диёр!