
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 май санасидаги 296-сонли “Йўл ҳаракати қоидабузарликларини жарима баллари асосида баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарорнинг матни ва ҳужжати қуйида келтирилган.
Кучга кириш санаси: 01.06.2025
Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидабузарликларини жарима баллар асосида баҳолаш тизими жорий этилади. Мазкур қарор йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва ҳайдовчиларнинг масъулиятини ошириш мақсадида қабул қилинган.
Янги тизимнинг ишлаш тамойиллари, жарима балларнинг ҳисобланиш тартиби, уларни текшириш усуллари ва 12 балл тўплаган ҳайдовчиларга нисбатан қўлланиладиган чоралар ҳақида батафсил маълумотлар мақолада келтирилади. Шунингдек, қарорда белгиланган жарима балларнинг миқдорлари ва уларнинг дастлабки таклифга нисбатан ўзгаришлари ҳам таҳлил қилинади.